Мамлакатимизда давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги олдидан турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида тизимдаги фаол ўқитувчилар, давлат мукофоти совриндорлари ва иқтидорли ёшлардан иборат “Тарғиботчилар гуруҳи” шакллантирилди. Гуруҳ аъзолари шаҳар ва туманларда аҳоли, хусусан ёшлар билан учрашиб, истиқлол даврида эришилган ютуқлар, кўҳна урф-одатларимиз ва анъаналаримизни ўз ижодлари ва чиқишлари орқали тарғиб, этмоқдалар.
-Истиқлол йиллари Ватанимиз учун чинакам маънавий тикланиш ва юксалиш даври бўлди,-дейди вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбари Аббосбек Исроилов.- Мулоқотларда ана шу меросни асраш бурч эканлиги, меҳр –оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларимизга уйғун бўлиши ҳаётимизнинг қонунига айланиши муҳимлигига этибор қаратилмоқда.
Мустақиллик садолари остида ўтаётган тадбирлар ўқувчи-ёшларни юксак марралар сари одимлашга ундамоқда.