Андижон вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ҳам вилоят қўғирчоқ театрида бўлиб ўтди. 140 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳоким томонидан ўрганилди ва масалалар юзасидан мутадасаддиларга топшириқлар берилди.
Аксарият мурожаатлар жойнинг ўзидаёқ шаҳар ва туманлар ҳамда вилоят ташкилотларига ижро учун йўналтирилди. Булардан 68 таси шаҳар ва туманлар ҳокимликларига, 19 та мурожаат бевосита вилоят ҳокими ўринбосарларига ҳамда қолган 53 та мурожаат юзасидан эса тегишли бошқарма ва ташкилотларга ижросини таъминлаш учун кўрсатмалар берилди. Хусусан, Андижон шаҳридан 48 та, Андижон туманидан 23 та, Асака туманидан 12 та, Марҳамат, Хўжаобод ва Пахтаобод туманларидан 6 тадан ва бошқа туманлардаги фуқароларнинг мурожаатлари ўзлари яшаб турган ҳокимликлар ихтиёрига йўналтирилди.
Шу кунги мурожаатларнинг 102 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 38 нафар фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати бўлими