Бош саҳифа / Янгиликлар / НАВРЎЗ – ҚАДИМ ҚАДРИЯТЛАР ТАРОВАТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

НАВРЎЗ – ҚАДИМ ҚАДРИЯТЛАР ТАРОВАТИ

Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда. Андижон вилоятининг “Наврўз” тантаналари сўлим Хонободда “Юртимга хуш келдинг, эй, сахий – Наврўз!” шиори остида халқ сайли сифатида кенг нишонланди.  Наврўз сайлига келаётган вилоят аҳли ва меҳмонлари Хонобод шаҳри томон ошиқар экан«Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз», дея ният қилишди.






Бу йил Хонободда Наврўз тантаналари бироз вақтлироқ бошланди. Вилоятнинг бош тадбири айни шу гўзал масканда ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. “Ўзбекистон Швецарияси” номини олган шаҳар давлатимиз раҳбарининг эътибори билан бутунлай янги қиёфага кирган.

Ўтган йили вилоятимизга ташрифи давомида Президентимиз Хонобод шаҳрини яна ривожлантириш юзасидан фикр билдирар экан: “Хонобод яқин йилларда ҳам республикамизнинг энг гўзал масканларидан бири эди. Энди у ўзининг аввалги шуҳратини қайтариши лозим” деди. Бу йилги баҳорий Янги йилни ҳам Хонободда нишонланишида ўзгача маъно мужассам. 

Эрта тонгда Хонободда янграган карнай-сурнай садолари, Деҳқон бобо, Наврўзой ва миллий кийимдаги жарчилар ўлкамизга кўклам келганидан овоз бериб, барчани сайилга чорлади. Анвойи гуллар, ранго-ранг чечаклар ва турфа байроқчалар билан безатилган сайилгоҳнинг файзи ўзгача.

Дастлаб Хонобод шаҳрида умумий ўрта таълим мактаблар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида веломаровон ҳамда югуриш бўйича мусобақалар ўтказилди.  

Хонобод узра Наврўз тантаналарини вилоят ҳокимининг ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев вилоят ҳокими, Олий мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг байрам табриги билан очиб берди. Вилоятимизда олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, эришилган ютуқлар ҳақида гапириб ўтди. Навоий номли боғ марказининг асосий майдонида вилоятимиз аҳли жамул-жам бўлди. Жарчиларнинг чақириқлари, миллий куй-қўшиқлар, мақом жилоси кўкка бўй чўзди. Дилларни яйратувчи наволар нашидаси Наврўз ва Баҳоройнинг бахту шодлик, Ойбек ва Янгибой ошпазлар эса қора қўчқорни бутунлигича қозонга ташладилар. Ажабо, қўй хил-хил пишди, шўрвасига боққа келган барча меҳмонларга улашилди, десак муболағасиз. Дўст, қардошлик, дўстлик бугунги байрамда яна бир бор ўз аксини топди. Майдонда Аския-пайровлар бошлаб юборилди. Асакаликларни ҳазиллари авжига чиқди.

Вилоят халқ таълими ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг иштирокчилари барча ноз-неъматлар билан ўзбекона дастурхон безадилар. Таълим тизимидаги фаол аёллар миллий рақсларимиз, фолклор, лапар ва мусиқий ижрочиликда, айниқса, урф-одатларимиз намойишида моҳирлик қилдилар.

Вилоятимиздаги мавжуд олий ўқув юртлари  фаоллари, ўқитувчи ва талабаларининг зукко ва билимлари инновацион ишланмалар, илмий изланишлар, эришган ютуқларида, кўргазма намойишларида ўз ифодасини топди. Талабалар томонидан ижро этилган шўх тароналарда барча яйради.

Хонободнинг бу кун тонгги ўзгача нурафшонликка чулғанди. Бутун Андижон аҳли хушманзара, сўлим шаҳар томон оқди. Катта-ю кичикнинг кўнглида Наврўз нўшодиёна шукуҳи. Бир-бирларини улуғ, миллий байрам билан қутлашди, эзгу тилаклар билдиришди.

Қутлуғ кунга тайёргарлик туфайли нафақат Хонобод шаҳри  балки бутун вилоятимиз янгидан юз очди. Ҳар бир хонадон, маҳаллар, дам олиш масканлари, боғлар, қадами жолар обод бўлди.  Бундай бунёдкорликдан, хушманзарадан юртдошларимиз, меҳмонлар баҳраманд бўлишмоқда.

Фозилмон ота улуғ зиёратгоҳ, булоқ суви таърифи тилдан тилга кўчяпти. Азим чинорлар остида сўрилар меҳмонлар, мезбонлар билан тўлди.

Хонтоғ бағрида барча шаҳар ва туманлар ўз ифодасини топган. Асакаликларнинг палов сайли, пахтаободлик дарбозларнинг чиқишлари тадбир иштирокчилари томонидан олқишлар билантақдирланди. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир туманнинг чиқиши ўзига хос.

Сайилгоҳдан ўрин олган корхона ва ташкилотларнинг кўргазмалари ҳавасингизни келтиради. Бу кун ўз соҳасининг усталарини дилларида ҳам Наврўз.

 Соҳа ходимларининг ичакузди аскиялари, аёлларнинг айтишувлари даврага янада файз киритди.

Байрамтантаналари чиндан қадимийбайрамга айланди. Карнай ва сурнай садолари остида меҳмонларнинг кутиб олиниши, фольклор жамоаларининг чиқишлари, миллий ҳунармандлик намуналари намойиши, тантаналар ўтказилган майдондаги ўзгача шукуҳ барчага кўтаринки кайфият улашди.

Халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одати ва анъаналарини акс эттирувчи миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасида ҳам байрам нафаси. Кўклам таомлари намойиши барчани кайфиятини янада кўтарди.

Хонободда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган вилоят байрам тадбирига 34 та йўналишдаги ҳунармандларнинг санъат намуналари ва маҳорат билан ишланган маҳсулотлари кўргазмалари барчанинг эътиборини тортди.

Байрам шодиёналарида пичоқчилик, стол-стул, мебель жиҳозларининг модернизация усуллари, турли хил қўғирчоқлар, мусиқа асбоблари, сувинерларнинг янгича кўринишлари намойиш этилди. Туризм ривожланиб бораётган бугунги шароитда миллий ҳунармандчилик соҳасидаги бу каби ижобий силжишлар хорижий сайёҳларнинг эътирофида ҳам ўз аксини топмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Хонободга ташрифи ва бу гўшани обод қилиш бўйича берган кўрсатмалари асосида шаҳар янгидан кашф этилди. Буни Ўзбекистоннинг шарқий дарвозасида ўтказилган бугунги байрам яна бир бор исботлаб берди. Бугунги байрам кайфияти йил давомида ҳамроҳимиз бўлсин.

 

                                                                                                                                                      

  Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати



Киритилган вақти: 19/03/2019 18:37 Кўрилганлиги: 3929
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг