Бош саҳифа / Янгиликлар / Оловли йилларнинг ўтли нафаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Оловли йилларнинг ўтли нафаси

Хотира ва Қадрлаш куни тантаналари Андижонда умумхалқ байрами сифатида оммавий тарзда кенг нишонланди. Айтиш мумкинки, истиқлолга эришганимиздан буён мазкур сана бу каби ёрқин, бу каби самимий руҳда байрам қилинмаган, нуронийларга бу даражада юксак эътибор берилмаган, десак муболаға бўлмайди, албатта.








Вақт - олий ҳакам. 73 йил ўтибдики оловли давр авлоди вакилларининг жасорати асло сўнмайди. Зеро, улар орасида ҳаёт учун, тинчлик учун, келажак учун жонини қурбон қилганлар кўпчиликни ташкил этади. Миллатимиз шону шавкатини баланд тутган нуронийлар сафи, афсуски, йил сайин, кун сайин озайиб боряпти.

Хотира майдони байрамона безатилган. Кўкси орденларга тўла уруш кўрган оқсоқоллар, Ватан ҳимоясига дахлдор касб ходимлари, меҳнат фахрийлари жам бўлишган. Юз ёш билан юзлашаётган бўлсалар-да қалблари навқирон отахонлар ҳам барчанинг диққат-эътиборида.

Мунгли мусиқа садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилмоқда. “Хотира китоби”га битилган андижонлик қаҳрамонлар номлари бирма-бир кўздан кечирилди. Дарҳақиқат, уруш йилларида вилоятимиздан фронтга 97,5 минг киши сафарбар қилинган бўлса, уларнинг фақат 54 минг нафаригагина омон қайтиш насиб қилди.

-Алоқачи бўлганман, - хотирлайди 95-баҳорини қаршилаган асакалик Олимжон ота Комилов. – 200 метрли ғалтакни елкага олиб, эмаклаганчадушман ўқлари остида симларни тиклардик. 9 майни Австрияда кутиб олганман. Уйга 1947 йилда қайтдим. Бугунги каби эҳтиромдан умримизга умр қўшилмоқда.



Охирги ўзгариш: 08/06/2018 09:44 Кўрилганлиги: 3828
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг