Андижонлик ёш спортчилар Бухородан анна шундай совринлар билан қайтишди
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб, Бухорода комбат айкидо бўйича VI халқаро турнир бўлиб ўтди.
Халқаро комбат айкидо ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон каби давлатларидан келган икки юзга яқин қатнашчилар ҳам ғолиблик учун куч синашдилар.
Турнирда вилоятимиз вакиллари муносиб иштирок этиб, 7 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритдилар.
- Мусобақа кўнгилдагидек ўтди ва биз ўйлаган натижаларга эриша олдик – дейди ёш спортчи Акмалжон Патийдинов. – Олтин медални қўлга киритганимдан хурсандман. Ўзбек ўғлонлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини яна бир бор исботладик.