Бош саҳифа / Янгиликлар / Осиё ўйинлари. Иқболжон Холдоров ҳам кейинги босқичда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Осиё ўйинлари. Иқболжон Холдоров ҳам кейинги босқичда

Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоси, -64 кг вазн тоифасида турнирга келган Иқболжон Холдоров нимчорак финал босқичи доирасида иорданиялик Алкасби Обадага қарши жанг ўтказди.

Жангда тўлиқ устунликка эришган ўзбекистонлик спортчи 5:0 (30:27, 30:27, 329:28, 29:28, 30:27) ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

Унинг кейинги рақиби жанубий кореялик Лим Ҳюнсук бўлади.




Бундан аввалроқ -49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов чорак финалга чиққанди. У кейинги босқичда қирғизистонлик Мирлан Туркбай ўғли билан куч синашади.

Бугун нимчорак финал доирасида яна икки ўзбекистонлик боксчи ўз имкониятларини синовдан ўтказади. - 56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов иорданиялик Алвади Муҳаммад билан, -75 кг вазн тоифасидаги Исроил Мадримов мўғулистонлик Давасурен Даваням билан рингга чиқади.

Манба: kun.uz сайти.




Киритилган вақти: 27/08/2018 20:38 Кўрилганлиги: 3481
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг