Бош саҳифа / Янгиликлар / «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Андижон магистраль электр тармоқлари» филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Андижон магистраль электр тармоқлари» филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.



Янги бино очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида электр энергияси таъминоти йилдан йилга яхшиланиб бораётганлиги, бу иқтисодиётимиз ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалишига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфига кирувчи республикамиздаги мавжуд 22 та подстанцияда қурилиш-монтаж ҳамда модернизация ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. «Андижон магистраль электр тармоқлари» филиалининг янги биноси барпо этилганлиги бу борадаги ишларнинг дебочаси бўлди.

Филиалнинг икки қаватли, замонавий, кўркам ва барча қулайликларга эга биноси қурилиши ва жиҳозланиши учун 4,7 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Айни пайтда филиал тасарруфидаги электр узатиш линияларининг умумий узунлиги 475,5 километрни, мавжуд 5 та подстанциянинг электр қувватни ўтказиш имконияти 1 минг 982 МВАни ташкил этади, 20 дан зиёд турли техника воситалари мавжуд. Шунингдек, филиал тизимидаги 1 та бўлим, 4 та хизмат, 10 махсус гуруҳ таркибида 220 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади.

Филиалда олиб борилган модернизация ишлари натижасида 220 кВли «Юлдуз» подстанцияси қувватни ошириш мақсадида 2 дона 125 МВА автотрансформатор ўрнига 2 дона 200 МВА автотрансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу билан истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминланиши қўшимча 150 МВтга оширилди. Бундан ташқари, микропроцессорли панеллар, 12 дона 110 кВли, 12 дона 220 кВли разрядниклар, 3 дона 10 кВли ток чекловчи реактор, ОГИ русумидаги аккумулятор батареялар, ТҲИЛEC русумли зарядлаш жиҳозларини таъмирлаш, умуман, эскирган жиҳоз ва ускуналарни янгисига алмаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Охирги ўзгариш: 05/12/2020 19:06 Кўрилганлиги: 2200
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 241
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг