Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаши йиғилишида Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Ўткир Шукуров иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши раиси ўз аризасига кўра бошқа ишга ўтганлиги сабабли, вилоят Кенгаши раиси лавозимига вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг таклиф ва тавсиясига асосан, вилоят Кенгашида раис ўринбосари ловозимида фаолият олиб борган Юлдашев Ойбек Баҳодир ўғли тавсия килинди.Кенгаш азоларининг овоз бериш йўли билан у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши раиси лавозимига сайланди.