«Caspian Food» масъулияти чекланган ширкатига ташриф чоғида Президентларга корхонанинг узумчилик ва виночиликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбарлари узумни қабул қилиш технологик линияси, ферментация жараёни билан танишдилар, маҳсулотларни дистилляциялаш ва қадоқлаш цехини кўздан кечирдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев токзор ва ёнғоқзорни бориб кўрдилар.
манбаа: uza.uz