Бош саҳифа / Янгиликлар / ...Ўзибўларчиликка чек қўйилади...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

...Ўзибўларчиликка чек қўйилади...

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш. Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги Оразий қишлоғининг Узункўча маҳалласидаги 39-умумтаълим мактабида аҳоли вакиллари билан учрашди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш. Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги Оразий қишлоғининг Узункўча маҳалласидаги 39-умумтаълим мактабида аҳоли вакиллари билан учрашди.

 Дастлаб вилоят ҳокими тез кунларда Оразий маҳалласидаги 6 км. узунликдаги йўлга асфальт ётқизиш бошланишини маълум қилди.

Узункўча маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шавкат Шерғозиев маҳаллада ишлаб чиқариш шохобчасини ташкил этиб, аёлларнинг бандлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида таклиф билдирди. Туманда жойлашган «Кравтексь» Ўзбекистон-Молдова қўшма корхонаси томонидан имкониятлар мавжудлиги шу ернинг ўзида аниқ ҳисоб-китоб қилинди

«Янги зафар-мақсад» фермер хўжалиги раҳбари Ҳасанбой Турсунов хўжалик тасарруфида 78,8 гектар ер борлигини, ҳар йили пахта-ғалла тайёрлаш режалари оширилиб бажарилаётганлигини айтиб,1 гектар ер лимонарий ташкил этиш учун ажратилишига амалий ёрдам сўради. Турли расмиятчиликларга рўпара келаётганлигини билдирди. Муаммо ижобий ечимини топди. Қишлоқда яна 52 та хонадонда иссиқхона қурилиши масаласи кўтарилди. Бу юмушга кўмаклашишни фермер зиммасига олди.

Учрашувда янги маҳаллага ном бериш, туман марказигача автобус қатновини йўлга қўйиш каби таклифлар ҳам кўтарилди.

Вилоят ҳокимининг Эски Ҳаққулобод қишлоғи, Сирмоқ маҳалласида жойлашган Балиқчи тиббиёт коллежида аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқоти чоғида узоқ йиллар таълим тизимида фаолият юритган меҳнат фахрийси Турсунбой Дўмаров 4,5 сотих ерда лимонарий ташкил этганлигини айтиб, бу ерда кўчатлар етиштираётганлигини билдирди. Унинг айтишича, лимон ниҳолларини қарийб 50 гектар майдонга етказиб бериш имконияти бор экан. Туманда ташкил этилаётган агрофирмалар зиммасига мана шу имкониятдан фойдаланиш таклифи ҳавола қилинди. Талабгорлар шу ернинг ўзида топилди Сирмоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳратбек Козимов 4 км. масофага ичимлик суви қувурларини тортиш масаласи тегишли ташкилотлар томонидан пайсалга солинаётганлигини билдирди. Муаммога шу ернинг ўзида ойдинлик киритилди.

Эски Ҳаққулобод қишлоғи марказида 1 гектар бўш ётган қаровсиз майдонда ишлаб чиқариш шохобчасини барпо этиш юзасидан ўзибўларчиликка чек қўйиладиган бўлди. Очиқ мулоқотда 3 нафар фуқарони иш билан таъминлаш масаласи ҳам ижобий якунини топди.

Вилоят ҳокимининг Олтинкўл ва Балиқчи туманларидаги учрашувларида вилоят прокурори М. Эгамбердиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Д. Бобожонов ҳамда вилоят ташкилот ва корхоналарининг мутасаддилари иштирок этдилар.

Юзма-юз мулоқотлар чоғида иқтисодиёт равнақи, халқ фаровонлигини юксактириш юзасидан билдирилаётган таклиф ва мурожаатлар ҳар бир соҳада ишларни замон талаблари даражасига кўтариш зарурлигини яна бир карра тасдиқлаётир.


Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 4757
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг