Бош саҳифа / Янгиликлар / Партия йўқлови: МЕҲР БЕРИБ, БАХРА ОЛАМИЗ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Партия йўқлови: МЕҲР БЕРИБ, БАХРА ОЛАМИЗ

Ўзбекистон“Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши томонидан Избоскан туманидаги Чувама “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйи”да “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ҳайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида партия фаоллари, вилоятимизнинг таниқли ижодкорлари ва санъаткорлари ушбу масканда истиқомат қилаётган аёллар билан дилдан суҳбатлашиб, улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Мазкур катта оилада 8 миллат вакиллари, 300 нафардан ортиқ аёл-қизлар бири бирларига меҳр бериб, ўзаро тотувликда ҳаёт кечирмоқдалар. Бир қарашда имкониятлари чекланган бўлиб кўринган бу аёлларнинг ҳаёт синовларини сабот билан енгиб ўтаётганлигин кўриб, аёлларнингматонатига тахсин айтмасдан ўтолмайсиз . Турли ёшдаги аёл-қизларнинг санъаткорларнинг куй ва қўшиқларига монанд ўзбек, корейс, рус, қозоқ ва бошқа тилларда кўзларида қувонч, қалбларида шукроналик билан жўр бўлаётганлиги тўрт мучали соғлом ҳар бир инсонни ўзлигини англашга, меҳр-оқибатли бўлишга ундайди. Даргоҳда5 нафар шифокор, 100 дан ортиқ ўрта ва кичик тиббиёт ҳамда бошқа соҳа ходимлари кучли ижтимоий ҳимоя тамойилини ҳаётга татбиқ этиб, уларга тиббий-ижтимоий, маиший хизматлар кўрсатиб, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқдалар. Шунингдек, истиқомат қилувчиларни меҳнатга жалб қилиш, ҳунарли бўлишларини таъминлашмасадида тикувчилик, каштачилик, косибчилик, каби 12 йўналишдаги миллий ҳунармандчилик тўгаракларининг фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур тўгаракларда 100 нафардан ортиқ аёлларнинг ҳунар ўрганиб, самарали меҳнат фаолияти билан машғул эканлиги мехмонларда катта таъсурот қолдирди.

Тадбирнинг бадиий қисми ҳам кўтаринки шукуҳ билан бошланди. Дастлаб унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши раиси Ҳамиджон Омонов барча аёлларни баҳорнингилк байрами Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда миллий урф-одатларимизни ўзида жам этган Наврўзу олам билан қутлади.Ҳукуматимиз томонидан аёлларни ижтимоий, ҳуқуқий химояси борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислохотларнинг аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, таниқли шоир Баҳодир Андижоний хотин-қизларга шеърий қутловларини йўллади.

Ўз навбатида интернат уйда истқомат қилаётган аёллардан ташкил топган “Шукрона” бадиий жамоаси рақсларга тушиб, миннатдорликларини изхор этидалар.

Андижон санъат коллежининг “Тарона” оркестр жамоасининг хонанда ва созандаларининг жонли ижролари барчага кўтаринки кайфият улашди. Мехмонлару мезбонлар бирга рақсларга тушиб, ҳаётнинг ширин дамларидан баҳра олдилар.

-Масканимизда кўплаб тадбирлар ташкил этилади, - дейди “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйи раҳбари Матлуба Тоштемирова. – Лекин бугунгиси утилимас лағзаларга бой бўлди. Барчаси учун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.Айниқса санаъткорларнинг жонли ва мазмунли ижроларидан баҳра олиб, вилоятимиздан иқтидорли, умидли ёшлар етишиб чиқаётганлигига амин бўлдик. Партиянинг юрт равнақи йўлидаги бу каби саъй-ҳаракатлари бардавом бўлсин.


Киритилган вақти: 28/02/2019 12:52 Кўрилганлиги: 3641
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг