Бош саҳифа / Янгиликлар / Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун Андижон вилояти, Пахтаобод туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Пахтаобод туманига Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий  масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бозоров  Маҳмуджон Турсунович ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимда 2017 йилнинг 2 апрелидан буён ишлаб келаётган  Фарҳоджон Ҳожиматов ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилди.

Маҳмуджон Бозоров ўз фаолиятини 2002 йили  Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида иш юритувчи сифатида бошлаган ва ҳозирга қадар ушбу бошқарманинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.


  


Киритилган вақти: 01/06/2018 16:29 Кўрилганлиги: 4150
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг