Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 12 ноябрь куни «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
- 2 январь – чоршанба;
- 22 март – жума;
- 2 сентябрь – душанба.
Шунингдек, 2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:
- 5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага;
- 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага;
- 7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага;
- 28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага.
Xabar.uz сайтидан олинган.