Бош саҳифа / Янгиликлар / Президентимиз Халқ қабулхонасида яратилган шароитлар билан танишди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Президентимиз Халқ қабулхонасида яратилган шароитлар билан танишди

Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида бўлди.

Президентимиз таклифи билан 2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. 2016 йил 28 декабрда Президентимизнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган.

Халқ қабулхонаси Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳкўчаси, 117- уйда жойлашган

манбаа: uza.uz

Киритилган вақти: 28/04/2017 09:02 Кўрилганлиги: 4167
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 70
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг