Бугун Андижон вилоятида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги кўтаринки руҳда бошланди.
Вилоят марказидаги Бобур майдони. Юртни ардоқлаш, мардлик ваэлпарварлик рамзи бўлган буюк аждодимиз номи ила аталувчи муқаддас қадамжо ёшу-кексалар билан гавжум.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова йиғилганларнияқинлашибкелаётганянги йил, Ватан ҳимоячилари куни ҳамда ҳарбий ватанпарварлик ойлигининг бошланиши билан қизғин муборакбод этди. Президент фармойиши билан 15 декабрдан 15 январга қадар республикамизда ўтказиладиган ойлик доирасида амалга ошириладиган тадбирлар билан таништирди. Мудофаа вазирлиги масъул ходими подполковник Санжарбек Қобулов ўз сўзида ҳарбийлар учун яратилаётган шароитларга тўхталди.
Майдон узра таралган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси барчанинг қалбида ўзгача акс-садо берди.
Бой тарихимизда миллат шаъни, унинг ғурури ва ифтихорига айланган буюк аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Театрлаштирилган саҳна кўринишларида ҳарбий юришлардаги Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Амир Темур сиймолари гавдалантирилди. Декорациялар, монологлар, отлиқ ва пиёда қуролбардорлар образлари орқали ўша давр руҳияти яратилди.
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Мендурмен ўша” қўшиғига ёшлар жўровоз бўлдилар.
Шундан сўнг майдонга тантанавор марш садолари остида мудофаа ва ичкиишлар бошқармалари, Миллий гвардия зобит ва аскарларидан иборат йиғма бўлинмалар кириб келдилар. Олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари муассасаларидаги ёшлар ҳам сафда юриш кўникмаларини намойиш этдилар. Улардан сўнг ҳарбий либосдаги боғча тарбияланувчилари майдонни “забт” этишди.
Бобур майдонидан йўлга чиққан автоюриш қатнашчилари Андижон аҳлини ҳарбий ватанпарварлик ойлиги бошланганидан хабардор қилдилар.
Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.