Бош саҳифа / Янгиликлар / Қонунлар тарғиботи муҳим ҳисобланади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қонунлар тарғиботи муҳим ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 8 февралда “Қонун хужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 4 апрелда “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари қабул қилинди.



Қарорларнинг ижросини таъминлаш ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини услубий жиҳатдан янгилаш, давлат органлари маъсул ходимларининг бу борадаги масъулияти ва ижтимоий фаоллигини янада оширишни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд идоралари, давлат бошқарув органлари, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда сўз олганлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини билиши, бурчларига қатъий риоя этиши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Мамлакатимизда бу масалага доимий эътибор қаратилаётганлиги, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги асосланди.

- Сўнгги йилларда Давлат ва жамият ҳаётида тезкор, кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаяпти,- дейди Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Алижон Очилов. - Бу эса қонун тарғиботчилари олдига қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш вазифасини қўймоқда.

Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш асносида фикр-мулоҳазалар ва таклифларини билдирдилар.



Киритилган вақти: 29/04/2017 09:21 Кўрилганлиги: 4231
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 60
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг