Бош саҳифа / Янгиликлар / Қўрғонтепада уюштирилган ҳолат!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қўрғонтепада уюштирилган ҳолат!

“6.5 миллиардга таъмирланган поликлиниканинг ертўласини кўринг!” номли мақола юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади:

Жорий йилнинг 24 октябр куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани поликлиникасининг ертўласида тиббий чиқиндилар ёйилиб ётганлиги акс эттирилган мақолани Қўрғонтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати дарҳол ўрганишга киришди. 

Матбуот хизмати томонидан воқеа жойига борилганда, ёйилиб ётган “чиқинди” аслида чиқинди эмаслиги, бўшаган тиббий шиша идишлар бўлганлиги аниқланди. Бўшаган шиша идишлар қайта ишланишга топширилиши керак бўлиб, идишлар доим тартибланган шаклда, махсус қопларга жойлаштирилиб, қисқа вақт шу жойда сақлаб турилган. 

Шифохонанинг катта ҳамшираси Дилрабо Абдуллаева ушбу ҳолат ҳақида саволга тутилганида: 

-Кеча кечқурун шунақа хабарни кўриб очиғи хайрон қолдим. Чунки шахсан мени ўзим, катта ҳамшира сифатида бу ҳолатни назорат қилардим. Ҳеч қачон ертўламизда шишалар бунақа шаклда турмаган, биз ўша шишаларни бир неча кун ичида қайта ишлашга топширишимиз керак, бунақа ёйиб ташласак яна ўзимиз тозалаймизку! Ҳар доим тартиб билан қопларга солинади ва ертўланинг шундоқ эшиги олдига қўйиб турилади, топширалаётганда ҳам қайтадан олиб чиқиш техник ходимлар учун осонлашади. Мени билишимча, бу ҳолат атайин кимдир томонидан ташкил қилинган. Қоплар йиртиб олинган ва шишалар сочилиб суръатга олинган. Мен бундан бошқа тахмин қилаётганим йўқ! –дея жавоб берган Дилрабо Абдуллаева. 

Терапия бўлими бошлиғи шифокор Диёрбек Қамбаровдан ҳам ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўралди. 

-Айнан мана шу ертўла Терапия бўлимига қарашли бўлиб, бу ерда яқинда реконструкция ишлари якунланиб фойдаланишга топширилган. Берилган суръатларда, темир қувурлар шишалар устида турган бўлиб, аслида ушбу қувурлар ва темир материаллар, реконструкция ишларида фойдаланилмай қолган, заҳира материал сифатида сақлаб қўйилган эски қувурлардир. Булар қурувчилар тарафидан бир четга тартиб билан қўйилиб, бошқа томонига ўша бўш шиша идишларнинг қоплари қўйиларди. Суръатдаги ҳолатни кўриб фақат бир тахмин қилиш мумкинки, тартибли бир жой қасддан ифлослантирилиб, суръатга олинган. Бундан ташқари суръатда чиқинди шаклига келтириб қўйилган, у ерда эса умуман чиқинди мавжуд эмас. Булар бўшаган тиббий шиша идишлардир. Улар қайта ишлашга юборилади ва шунгача тартиблаб сақланади. 

Шифохонада Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспексияси инспектори билан суҳбатлашилганда ҳам аниқландики, бундан олдин ҳам инспексия ходимлари бир неча бор хизмат вазифаси юзасидан ертўлани текширгани келишган ва суръатдаги каби бетартиб ҳолга умуман дуч келишмаган. 

Ўз-ўзидан хулоса аниқ. Ушбу кўриниш кимгадир керак бўлиб қолган. Шифохона “Тоза Ҳудуд” ДУК билан шартномага эга бўлиб, чиқинди ташиш масаласида ҳеч қандай муаммо йўқ. 

Ертўлада тозалаш ишлари олиб борилди, шиша идишлар яна қайтадан йиғиштириб олинди ва қайта ишлашга юборилди.

  Шахсий манфаат ортидан кимнидир алдашимиз, туҳмат қилишимиз мумкин, лекин ўзимизни, виждонимизни ҳеч қачон алдай олмаймиз. Ҳақиқат эгилади, лекин асло синмайди. 


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати. 


Киритилган вақти: 25/10/2019 20:31 Кўрилганлиги: 2645
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 144
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг