Бош саҳифа / Янгиликлар / РАСМИЙ МУНОСАБАТ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Андижонда уйи бузилган фуқароларга ер ва компенсация (товон) пуллари ҳокимият томонидан бир неча йилдан бери берилмаяпти” сарлавҳали видео лавҳа юзасидан

Аввал хабар қилганимиздек, «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастурида Андижон вилояти Олтинкўл туманининг Жалабек қишлоғида уйи бузилган фуқароларга ер ва компенсация (товон) пуллари ҳокимият томонидан бир неча йилдан бери берилмаяпти” сарлавҳаси остида эфирга узатилган видео лавҳа юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати батафсил расмий хабар беради:

 Олтинкўл туман ҳокимининг 2009 йил 18 декабрь кунги 600-қ-сонли қарорига асосан, 4Р-130а 4Р-130б сонли “Андижон шаҳрига кириш автомобил йўли” қурилиши муносабати билан Жалабек ҚФЙ Қўштепа маҳалласидаги 83 та хонадон ва 3 та нотурар объектлар бузилишга тушган.

Олтинкўл туман ҳокимининг 2009 йил 18 декабрь кунги 600-қ-сонли қарорининг 1-бандига асосан бузилишга тушган уй-жойлар ва биноларни компенсация (товон) пулларини тўлаш Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган. (Туман ҳокимининг қароридан кўчирма 1-расмда).


Олтинкўл туман ҳокимининг 2009 йил 18 декабрь кунги 600-қ-сонли қарори


1.    Қўзибоева Насибанинг мурожаати бўйича:

Ҳовли-жой тўла бузилишга тушган бўлиб, ер майдони 579 кв.м бўлиб, бузилишга тушган мулк Қўзибоев Хошим номига давлат рўйхатидан ўтказилган, туман ҳокимининг 03.09.2012 йилги 674-қ-сонли қарорнинг 148-бандига асосан, (қарордан кўчирма 2-расмда), Қўзибоев Хошимга 600 кв.м, унинг опаси Қўзибоева Тўпахонга 600 кв.м, туман ҳокимининг 2017 йил 1 февраль кунги 131-қ-сонли қарори (3-расм)нинг 4-бандига асосан ўғли Қўзибоев Шуҳрат номига 400 кв.м ер майдони якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиб берилган.
Х.Қўзибоевга тегишли бўлган 579 кв.метр ер майдони эвазига Х.Қўзибоевнинг оила аъзолари билан якка тартибда уй-жой қуриб олиши учун жами бўлиб 1600 кв.метр ер майдони ажратилган.


Туман ҳокимининг 03.09.2012 йилги 674-қ-сонли қарори
Туман ҳокимининг 2017 йил 1 февраль кунги 131-қ-сонли қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорида белгиланган тартибга кўра (низомнинг 10 банди), бузилишга тушган мулкларнинг компенсация (товон) пуллари мустақил баҳоловчилар томонидан мулк эгаларининг маблағлари ҳисобига баҳоланиб, туман ҳокимлиги ҳузуридаги комиссияга тақдим этилиши белгиланган бўлсада, мулкдор Х.Қўзибоев томонидан баҳолаш ҳисоботлари комиссияга тақдим этилмаган.

Комиссиянинг қарорига асосан Х.Қўзибоевнинг бузилишга тушган мол-мулклари хусусий баҳоловчи “Андижон вилояти баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ томонидан баҳоланиб, бузилишга тушган мол-мулкларнинг ўртача бозор қиймати 27 932 000 сўмни ташкил этган. Комиссиянинг мазкур далолатномаси Олтинкўл тумани ҳокимининг 2013 йилнинг 10 декабрь кунги 515-қ-сонли қарори (4-расм) билан тасдиқланган. (Туман ҳокимининг қароридан кўчирма илова қилинади).



Олтинкўл тумани ҳокимининг 2013 йилнинг 10 декабрь кунги 515-қ-сонли қарори


Шунга кўра, Х.Қўзибоев

-        05.11.2013 йилда 1 млн 500 минг сўм;

-        21.11.2013 йилда 10 млн сўм;

-        11.12.2013 йилда 5 млн сўм;

-                    23.04.2014 йилда 11 млн 432 минг сўм – жами бўлиб  эса 27 млн 932 минг  сўм пулларни бузилган уй-жойларини товон пули сифатида шахсан тилхат ёзиб берган ҳолда қабул қилиб олган. (Х.Қўзибоевни тилхатлари 5-расмда илова қилинади).


Х.Қўзибоевни тилхатлари
Х.Қўзибоевни тилхатлари

Бундан хулоса қилганда, мулк эгаси бўлган Х.Қўзибоевга компенсация (товон) пуллари ўз вақтида тўлаб берилган, видеолавҳада “бир неча йилдирки товон пуллари тўланмасдан келинмоқда” деб келтирилган иддао  билан келишиб бўлмайди.

Бундан ташқари, 2014 йилдаги бозор нархларида ҳисобланганда 27 млн 932 минг сўм пул эвазига турар жой қуриб олиш учун қурилиш материаллари етарлича харид қилиб олиниши мумкин эди.


2. Кимсанова Шоира ва Қосимова Арофатларнинг мурожаати бўйича:

Кимсанова Шоира ва Қосимова Арофатлар марҳум Т.Кимсановнинг қизлари ҳисобланади. 

Ҳовли-жойдаги иморатларга марҳум Кимсанов Тўрабой номига мулк ҳуқуқи белгиланган, ҳовли-жой қисман бузилишга тушган иморатлар бузилмаганлиги, ҳовлидан кўчага чиқиш йўлаги бўлган 400 кв.м ер майдони олинганлиги, бино ва иншоотлари бузилишга тушмаганлиги сабабли товон пули тўланиши назарда тутилмаган, олинган 400 кв.метр ер майдони эвазига ер участкаси ажратиб бериш кўзда тутилган.

 Т.Кимсановга тегишли бўлган 400 кв.метр ер майдони эвазига Олтинкўл тумани ҳокимининг 2012 йил 3 сентябрдаги 674-қ-сонли қарорига асосан (133-банд) Н.Кимсанова номига 600 кв.метр якка тартибда уй-жой қуриб олиши учун ажратиб берилган. (Туман ҳокимининг қароридан кўчирма 2 расмда илова қилинди)

Бундан ташқари, Олтинкўл туман ҳокимлиги томонидан Ш.Кимсанова, А.Қосимова ҳамда С.Кимсановларнинг оилавий шароитини ҳисобга олган ҳолда,   ҳар бирига 200 кв.метрдан якка тартибда уй-жой қуриб олиши учун жами бўлиб 600 кв.метр ер майдони қўшимча тарзда ажратиб берилиши таклиф этилган.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.


www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram



Киритилган вақти: 25/10/2019 14:48 Кўрилганлиги: 3102
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 79
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг