Бош саҳифа / Янгиликлар / Расмий муносабат
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Расмий муносабат

Kun.uz мухбири Зафарбек Солижонов томонидан 2019 йил 25 октябр куни “Maрҳаматдаги “снос”  ишлари: Уйи бузилганларнинг айримлари нега норози?”  мақоласи юзасидан  Андижон вилояти Марҳамат туманида режалаштирилган “Обод туман маркази” дастури доирасида “Наврўз” МФЙ Мустақиллик кўчасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон республикаси Президентининг фармонига мувофиқ ҳамда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқлар асосида вилоят бўйича “Обод марказ” дастури ишлаб чиқилган. Айни дастурга мувофиқ амалга оширилган катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари Марҳамат тумани марказини ҳар жиҳатдан тўкис, аҳоли учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.

Президентимизнинг халқимиз бугун яхши яшаши керак, деган мазмундаги эзгу-мақсадлари мужассам турмуш маданияти ва фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган бу каби ишлар, энг муҳими, юртдошларимизнинг онгу тафаккурида катта ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши билан катта аҳамиятга эга.

Юртбошимиз “Биз яна ўнлаб йиллар кўзларимиз кўникиб қолган эски шарт-шароитларда яшашимиз мумкин эди ва бу бизни лоқайдлик, руҳий турғунлик, “бизга шуниси ҳам бўлаверади”, деган эскича кайфият ботқоғида тутиб турган бўларди”- деган сўзлари асосида “Обод марказ” дастури ишлаб чиқилган.

2019 йил “Обод марказ” дастури доирасида туман марказида жами 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида 49 та кўчалар, 3994 та аҳоли хонадонларидан 2596 та аҳоли хонадонларини таъмирлаш ишлари режалаштирилди.

Марҳамат тумани, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасидаги жами 84 та объектдан 79 таси маънавий эскирган турар-жойлар эканлигини назарда тутиб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, таъмирлаш ва реконструкцияга тушган хонадон ва бошқа объектлар эгалари ҳамда маҳалла аҳолиси, фаоллари, оқсоқоллар иштирокида йиғилишлар ўтказилди.

“Обод марказ” давлат дастурининг мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилиб, “Обод марказ” давлат дастури аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини ҳисобга олиб лойиҳалаштирилди.

  “Обод марказ” давлат дастурини амалга ошириш жараёнида Марҳамат тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасидаги жами 84 та объектдан 79 таси маънавий эскирган турар-жойлар автомобиль йўлларини кенгайтириш, электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш) муносабати билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниб,  ушбу уй-жойлар ўрнига 11 та замонавий архитектура ечимига эга бўлган 5-7 қаватли турар-жой бино иморатлари қурилиши режалаштирилган эди. Бироқ, мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли билан кўп маротаба учрашувлар ўтказилиб, мазкур лойиҳалар билан таништирилиб, тушунтириш ишлари давомида кўп сонли аҳоли томонидан мазкур маънавий эскирган уй-жойлари ер участкаларида ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини белгиланган муддатда замонавий кўринишда қуриб битказиш юзасидан ҳоҳиш ва истакларини маълум қилишган ва бу ҳоҳиш истаклари инобатга олинган ва туман ҳокимининг 2019 йил 31 майдаги 2054-Қ-сонли қарори қабул қилинган (1-расм).


1-расм. Туман ҳокимининг ушбу ишларни бажариш учун 2019 йил 31 майдаги 2054-Қ-сонли қарори

       Шундан сўнг, туман ҳокими раислигида қапитал қурилиш объектларини жойлаштиришга ер усаткаларини танлаш, ажратиб-реализация ишларини билан шуғулланувчи доимий комиссияси тузилиб (2-3 расмлар), ҳар бир хонадонга бирма бир кириб тегишли лойиҳа ҳужжатларига асосан қурилиш ишларини “қизил чизиқ”да жойлашган, маънавий эскирган, кўп йиллардан буён таъмирталаб бўлиб турган уй-жой бино ва  иморатларини белгиланган тартибда қурилиш чизиғига жойлаштириб қайта қуришлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар бир хонадонга эҳтиёжи ва имкониятини ҳисобга олиб ўртача 10 минг донадан пишган ғишт, 5 тоннадан цемент, 200 метрдан 400 метргача арматура, шағал қурилиш материаллари бепул тарқатилди ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий қурилиш отрядлари имкониятларидан келиб чиқиб ёрдам кўрсатилди.  


2-расм. Доимий комиссияси таркиби ва далолатномаси
3-расм. Доимий комиссияси таркиби ва далолатномаси

Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳомийлик сифатида 428 тонна цемент берилиши режалаштирилиб, амалда 577 тонна, яъни  140 фоиз цемент, режада 790 минг дона ғишт етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, амалда 803 минг дона, яъни  105 фоиз ғишт етказиб берилди, бундан ташқари 50 тонна арматура ва ҳар бир хонадонга шағал қурилиш материаллари етказиб берилди.

Бундан ташқари, жами 79 та хонадонлардан 67 та хонадонлар эгалари туман марказига яқин ҳудуддан, ҳар бир хонадон эгаси билан тузилган келишув битими орқали 200 кв метрдан уй-жой қуришлари учун ер участкаси ажратиб берилди. Қолган 12 та хонадонлар, шундан 5 та хонадонлар 2018 йилда ўз ҳохишлари билан уй-жойини бузиб қайта қурилиш қилганлиги, 5 та хонадон эгалари эса уй-жойларини бошқа фуқароларга сотиб юборганлиги сабабли келишув битими тузиш ва уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш юзасидан комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, 2 та хонадон ер участкаси тўлиқ йўл қурилиши учун олинганлиги сабабли компенсация сифатида 400 квадрат метрдан ер участкаси ажратиб берилиб, ушбу ер майдонига вилоят ҳокимлиги томонидан уй-жой қуриш учун 75 миллион сўмдан жами 150 миллион сўм пул ажратилиб, тумандаги “Мустафо савдо қурилиш” МЧЖ томонидан ҳозирда уй-жой қуриш ишлари амалга оширилиб, қурилиш ишлари якунланмоқда.


Мустақиллик кўчасида жойлашган турар-жойларни “қизил чизиқ”да жойлашган қисмини бузиб, тегишли лойиҳа ҳужжатларига асосан янги бино, иморатлар қурилиш ишлари аҳолининг ўз ҳохиш иродаларига асосан бошланган (мазкур ҳолатлар ёзиб олинган видео лавҳалар илова қилинади). Бундан ташқари мулк эгалари томонидан якка тартибда қурилган турар-жой бино иморатларини қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун давлат хизматлари марказига ҳам мурожаат қилишган.

        Жумладан, Kun.uz муҳбирига мурожаат қилган Исақов Махмуджон Камолович томонидан 17.04.2019 йил куни ариза рақами 8243125 билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-қарори билан белгиланган тартибга биноан объект қайта ихтисослаштирилиши ва қайта қурилишига рухсатнома олиш, архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаш, лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишни бошлашга рухсат берувчи шаҳарсозлик фаолияти ҳужжатларини олиш учун ўз ихтиёри билан давлат хизматлари марказига мурожаат қилган. Мурожаатга асосан туман архитектура ва қурилиш бўлими томонидан 19.04.2019 йил куни 02-163/2019 сонли рухсатнома (4 расм) тақдим этилган. Ушбу ҳужжатларга асосан фуқаро М.Исақов томонидан реконструкция қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.


4-расм. 09.04.2019 йил кунги 02-163/2019-сонли рухсатнома

        Шунингдек, фуқаро М.Исақов томонидан 2019 йил 27 март куни Мустақиллик кўчасидаги жами ер майдони 600 кв.метр, қурилиш майдони 216,49 кв.метр ва яшаш майдони 73,37 кв.метр 68-уйни олди-сотди шартномасига асосан хусусийлаштирилган мазкур уй-жой бино, иморатида жойлашган пайпоқ тикиш цехи 2019 йил октябр ойи бошларида фуқаро М.Исақов томонидан, томорқа ер участкаси ички ҳудудига янги бино қурилишини амалга ошириб, кўчириб олиб ўтиб, йўл минтақасидаги, пайпоқ цехи жойлашган бино иморатини, ўз ихтиёри билан бузиб олган.

        Ҳозирда туман маркази бош режаси асосан Мустақиллик кўчасида жойлашган 79 та уй-жой бино иморатлари қурилиш чизиғига кўчирилиб, замонавий бир ва икки қаватли, 1-қавати маиший ва савдо дўконлари 2-қавати турар жой сифатида қуриш ишлари амалга оширилмоқда, келгусида ушбу қайта қурилган ва реконструкция қилинган бино ва иншоотлар хонадон эгаларининг тасарруфида қолади ҳамда аҳолининг фикрларидан келиб чиқиладиган бўлса, бузилишга тушган хонадон эгалари 3-4 баробар фойда кўришади.  

Марҳамат тумани "Наврўз" МФЙ Мустақиллик кўчасидаги бузиб қайта қурилаётган уй-жойларга етказиб бериладиган арматура тарқатиш қайдномаси ва тегишли ҳужжатлар ҳамда олиб борилаётган ишлар юзасидан фотолавҳалар қуйида илова қилинади.




Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.


Киритилган вақти: 26/10/2019 15:05 Кўрилганлиги: 3514
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 70
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг