Бош саҳифа / Янгиликлар / РАСМИЙ БАЁНОТ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Мирзоҳид Ботиров ҳақида бир қатор хабарлар тарқалди. Унда “Ёшлар олами” аккаунти эгасининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги суҳбатларнинг скриншотлари эълон қилинган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:


“Фейсбук” ижтимоий тармоғида “Ёшлар олами” аккаунти билан фойдаланувчи Мирзоҳид Ботировнинг ушбу аккаунти хакерлик ҳужумига учраган  бўлиб, М.Ботиров 2020 йилнинг 8 февраль куни ушбу ҳолатлардан хабар топган ва шу куннинг ўзидаёқ вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан скриншотдаги ёзишмалар ким томонидан олиб борилганлигига аниқлик киритилмоқда. 
 
Ушбу хабарлар тафсилоти бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади. 


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Охирги ўзгариш: 10/02/2020 15:59 Кўрилганлиги: 3317
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг