Бош саҳифа / Янгиликлар / Рушана - Гран-при соҳиби
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Рушана - Гран-при соҳиби

Рушана вақтини сира беҳуда ўтказмайди.

 Мактабдан сўнг туманимиздаги 6-сон мусиқа ва санъат мактабининг фортепьяно бўлимида таҳсил олади, Баркамол авлод марказидаги «Моҳир қўллар» тўгарагига қатнашади. У сеҳрли бермоқлари ёрдамида қалбларни чертадиган куйлар чалади, миллий ҳунармандчилигимизга хос бўлган санъат асарларини яратади.

Яқинда пойтахтдан ажойиб хушхабар келди. Избоскан туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Рушана Муталибова «Яшил сайёрамиз тақдири ўз қўлимизда» шиори остида Баркамол авлод марказлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилган «Экология болалар нигоҳида» республика ЭКО фестивалида «ХЕНД МЕЙД (қўл меҳнати) йўналиши бўйича олий ўрин - Гран-прини қўлга киритди. Бу хабар барчамизни хурсанд қилиб юборди.

Иқтидорли қиз Рушана бу йил 9-синфни аъло баҳоларга якунлади.

- Ниятим Андижон санъат коллежида таҳсил олиш, - дейди у .- Ўз билимимни ошириб, юртимиз байроғини баланд кўтаришга ваъда бераман.

Орзуларингга оқ йўл, Рушана!


Киритилган вақти: 26/05/2017 12:21 Кўрилганлиги: 4222
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг