Бош саҳифа / Янгиликлар / Савдо саноат палатасида жойлашган Матбуот марказида ОАВ ва блогерлар билан учрашув
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Савдо саноат палатасида жойлашган Матбуот марказида ОАВ ва блогерлар билан учрашув

Форум доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек  Абдураҳмонов иштирокида вилоят ҳокимлигининг Савдо саноат палатасида жойлашган  Матбуот марказида  ОАВ ва блогерлар учун вилоят ҳокимининг Матбуот котиби М.Ботиров модераторлигида  Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят раҳбари форум ҳақида маълумотлар бериб,  журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Ушбу форум Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилганлигини, юртбоши билан биргаликда  Ҳиндистонга қилинган ташриф давомида шундай ғоя пайдо бўлганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. 
Форум доирасида Матбуот анжумани бошланганига  қадар 250 миллион АҚШ долларилик шартномалар  шунингдек, 40 миллион долларлик экспорт шартномаси имзоланганлигини  ҳақида хабар берди. 

— Вилоятда муаммоли туманлар бор. Нима учун мана шундай инвестициялар ўша туманларга йўналтирилмаяпти?
— Инвесторга энг аввало нима керак?  Узлуксиз свет, газ, сув таъминоти  ва сифатли  йўл керак . Афсуски вилоятдаги ҳар бир туманда ҳам инфратузилма яхши шаклланмаган. Вилоятда муаммолар ҳали етарли ва мана шундай форумлар ҳам муаммоларни ҳал қилиш учун ташкил этилган. Форум натижасида вилоятда 5 минг киши иш билан таъминланиши кутиляпти. Биз бутун вилоятни ривожлантириш учун иш олиб бормоқдамиз ва муаммоли туманларга ҳам инвестиция кириб боради. Шу муносабат билан журналистлар ва блогерлардан ушбу форумни, Андижонда кўрганларингизни борича, ҳолислик билан  тарғиб қилишларингни  сўрайман. 
— Нима учун Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиш учун айнан Андижон вилояти танланди? Бунда қандайдир ғоявий жиҳат борми?
— Президентимиз Шавкат Мирзиёев бежизга Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиш учун Андижонни танламади. Яхши биламиз, бизнинг халқларимиз ўзаро тарихий қадриятларга эга. Бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур Андижондан бориб, Ҳиндистонда ўз давлатини тузган ва сулола  300 йил давомида Ҳиндистонни  бошқарган. 
— Инвесторлар вилоятга келаётган яхши, аммо уларнинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади? Бунинг учун вилоят ҳокими сифатида нималар қиляпсиз?
— Бу жуда тўғри савол. Илгари ҳокимларга фақат қишлоқ хўжалиги ишларини бошқарадиган одам сифатида қаралар эди. Ҳозир вазият тубдан ўзгарган. Кластерлар тизими йўлга қўйилгани учун қишлоқ хўжалиги ишлари бир тизимга йўналтирилди. Қачон илгари Андижон вилояти 29 кунда пахта режасини 102 фоизга бажарган эди? Мен ҳозир ҳоким сифатида бевосита инвесторлар билан ишлаш имкониятига эга бўлганман. Бир гапни айтаман, вилоятга бирорта инвестор мен билан суҳбатлашмай кирмайди. Мен уларнинг ҳар бирини шахсан қабул қиламан ва барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламан.  Мен вилоят ҳокими сифатида ҳар бир инвесторга  қонун устуворлигини таъминлайман.
Матбуот анжуманида 67 нафар маҳаллий ва хорижий ОАВ, блогерлар иштирок этдилар.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Охирги ўзгариш: 22/10/2019 16:08 Кўрилганлиги: 2926
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 119
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг