Кексаларни қадрлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос одатлардан биридир.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан саховатли ва меҳр-мурувватли кишилар Андижон шаҳридаги Саховат уйида хайрия тадбирини ўтказдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Исмоилов, шаҳар ҳокими Д. Раҳматуллаев, вилоят маданият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, Андижон давлат университети, Андижон давлат тиббиёт институти вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу муассасада истиқомат қилувчи 67 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларга 79 нафар малакали хордимлар хизмат қиладилар. Вилоятимиздаги ҳомий ташкилотлар саъйи ҳаракати билан бу ерда барча шароитлар яратилган.
- Биз каби инсонларга шароитларни яратиб берган ҳукуматимиз раҳбарининг боши омон бўлсин, - дея дуо қилди Нурзиё Валиева.
Бугунги кунимиздан шукроналик, тинч ва осуда ҳаётимиздан мамнунлик ҳисси билан яшаётган инсонлар дастурхон атрофида ширин суҳбат қурдилар, ош тортилиб, ўтганлар ёдга олинди.
Худди шу каби саховат тадбирлари Бўтақора, Чуама ногирон аёллар ва Қўрғонтепа болалар мурувват уйларида, Ногиронлар реаблитация марказларида ҳам ташкил қилинди.