Бош саҳифа / Янгиликлар / ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АНДИЖОНЛИКЛАРНИНГ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АНДИЖОНЛИКЛАРНИНГ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

Андижон шаҳрида аҳоли жуда зич яшайди.

Давлатимиз раҳбари вилоятга аввалги ташрифлари чоғида аҳолининг маиший шароитларини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш бўйича топшириқлар берган эди. Шунга мувофиқ Андижон шаҳрига яқин Хўжаобод тумани Хидирша массивидан 54 гектар ер ажратилиб, икки сотихли 220 та уй, оилавий поликлиника, болалар боғчаси, маҳалла гузари, маданият маркази, кутубхона, гўзаллик салони, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тикувчилик корхонаси қурилди. Маҳаллага «Мустақилликнинг 27 йиллиги» деб ном берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур маҳаллада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Дилфуза Ҳожиматова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароитлари, фарзандлари тарбияси билан қизиқди.

Янги маҳаллада Андижон шаҳридаги «Ферузбек текс» масъулияти чекланган жамиятининг тикув корхонаси ташкил этилган. Бу ерда маҳалладаги 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

Президентимиз корхонада тайёрланаётган кийимлар намуналарини кўздан кечирди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев маҳалладаги «Келажак болажонлари» мактабгача таълим муассасасини ҳам кириб кўрди. 165 бола қатнайдиган боғчада рус ва инглиз тиллари, тасвирий санъат, мусиқа ва спорт, чеварлик тўгараклари ташкил этилган. Мўъжазгина компьютерлар болаларни кичик ёшдан ахборот технологияларига қизиқтиради.

“Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласида иккинчи босқичда яна 612 та икки сотихли уй ва 7 та кўп қаватли турар жой, 615 ўринли мактаб, 160 ўринли болалар боғчаси фойдаланишга топширилади.

Шу ерда Андижон шаҳри Бош режаси асосида амалга ошириладиган лойиҳалар, 2019-2020 йилларда 150 та кўп қаватли уй ва таунхаус типидаги коттежлар қуришга оид таклифлар ҳақида маълумот берилди.

Президентимиз уйларни одамларга маъқул тарзда ва керакли миқдорда лойиҳалаштириш, бинолар билан бирга коммуникация тармоқлари ҳам ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Уйларни энергия ва ичимлик суви билан таъминлайдиган инновацион ускуналарни кенг қўллаш бўйича топшириқлар берилди.



Маданият марказида чолғисоз уста Абдумалик Мадраимов давлатимиз раҳбарининг ҳар бир уйда дўмбира бўлиши керак, деган ташаббусига мувофиқ олиб бораётган ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Бешта ташаббус асосида вилоятда ёшларнинг санъатга қизиқишини ошириш, спорт билан машғул қилиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга ўргатиш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: president.uz


Киритилган вақти: 16/05/2019 20:00 Кўрилганлиги: 3737
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг