Бош саҳифа / Янгиликлар / Шавкат Мирзиёев: маҳалла тинчлик-осойишталик, меҳр-оқибат, тарбия маскани бўлиши керак
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Шавкат Мирзиёев: маҳалла тинчлик-осойишталик, меҳр-оқибат, тарбия маскани бўлиши керак

Президентимиз 3 июнь куни Андижон шаҳридаги “Ёйилма” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбари маҳалла ҳаёти билан танишиб, одамлар билан мулоқот қилди. Маҳалла фуқаролар йиғини гузари қурилиши лойиҳаси, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Бу ерда маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хизмат хоналари бўлиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, кутубхона, мини маркет, қариялар дам олиш жойи, болалар майдончаси, фаввора, тренажёр майдони, сартарошхона, "Гўзаллик салони", новвойхона қурилмоқда. 

Фарзандларимизни болалигидан гўзал хулқли, маданиятли қилиб тарбиялашимиз лозим, деди Президентимиз. Бунинг учун муносиб шароит яратишимиз керак. Улар чиройли, обод жойларда яшаса, кўп китоб ўқиса, маънавий олами бой бўлади, ватанпарвар бўлиб вояга етади. 
Ёйилма маҳалласидаги 60 дан ортиқ кўп қаватли уйда 5 минг 800 дан зиёд турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Ҳудудда 8 болалар майдончаси, мини-футбол, баскетбол, футбол майдонлари бор. Маҳалла атрофида 1 коллеж, 1 умумтаълим мактаби, 2 мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. 
Президентимиз маҳалладаги кўп қаватли уйлар, коллеж, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари атрофини янада ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Бундай обод маҳаллаларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади. 
Давлатимиз раҳбари маҳалла профилактика инспектори Фарруҳ Ғаниев хонадонида бўлди. 

Профилактика инспекторларини маҳаллалар марказида хизмат уйлари билан таъминлаётганимиз бежиз эмас, деди Шавкат Мирзиёев. Профилактика инспектори маҳаллада яшаб, фаоллар билан бамаслаҳат иш олиб борса, ҳудудда маънавий муҳит яхшиланади, жиноят содир этилмайди. Бу аҳолининг давлатга, келажакка ишончини оширади. 


Зиёдулла Жонибеков, Темур Қурбонбоев (сурат), ЎзАa

Киритилган вақти: 03/06/2017 13:20 Кўрилганлиги: 4711
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 112
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг