Бош саҳифа / Янгиликлар / ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: МАҚСАД - ОДАМЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ТАЛАБИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ РЕЖА ҚИЛИШ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: МАҚСАД - ОДАМЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ТАЛАБИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ РЕЖА ҚИЛИШ

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: МАҚСАД - ОДАМЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ТАЛАБИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ РЕЖА ҚИЛИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни Андижон вилоятига келди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Хонобод шаҳридаги «Xon tex city» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Маълумки, Хонобод шаҳри узоқ йиллар ёпиқ ҳудуд бўлиб, саноат ривожланмаган, кўплаб объектлар бўшаб қолган эди. Президентимиз 2017 йил 2 июнда бу ерга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий шароит билан яқиндан танишган, вазиятни тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берган эди.

Шу асосида 2017-2019 йилларда Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унга 3 минг 200 дан зиёд лойиҳалар киритилиб, 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бунинг натижасида кўплаб корхоналар ташкил этилиб, одамлар иш билан таъминланди.

Анҳор маҳалласи ҳудудидаги собиқ 4-автокорхона ҳам узоқ йиллар бўш турган эди. Унинг бинолари ва ер майдони тадбиркорларга "ноль" қийматда бўлиб берилиб, ташкилий, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Бугун бу ерда катта-кичик 13 та корхона фаолият юритмоқда. Уларда жами 685 киши ишламоқда.

«Xon tex city» масъулияти чекланган жамияти шулардан бири. Ўтган йили ишга туширилган корхонада 50 турдаги тайёр кийим-кечаклар 300 дан ортиқ моделда ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 500 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Энг муҳими, илгари ишсиз бўлган 300 га яқин хотин-қиз бандлиги таъминланган.

Давлатимиз раҳбари корхонадаги шароитларни кўздан кечирди, ишчи хотин-қизлар билан мулоқот қилди.

- Ҳамма ҳаракатларимиз, фармон ва қарорларимиз замирида халқимиз ҳаётини яхшилаш, фарзандларимизнинг эртанги кунига замин яратиш мақсади мужассам. Шу борадаги ўзгаришларни, сизларнинг ҳаётдан розилигингизни кўриб хурсанд бўлдим. Андижонга бу галги ташрифимиздан ҳам мақсад - одамларнинг ҳақиқий талабидан келиб чиқиб режа қилиш, уларни таъминлаш чораларини кўриш, - деди Шавкат Мирзиёев.

Манба: president.uz


Киритилган вақти: 16/05/2019 19:45 Кўрилганлиги: 3144
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг