Пахтаобод туманидаги марказий шифохона давлат дастури асосида янгидан қурилмоқда.
Ўтган йили болалар, терапия, хирургия, реанимация, шошилинч тез ёрдам бўлимлари қайта реконструкция қилинди.
Бу йил 90 ўринли туғруқхона, ошхона, дорихона капитал таъмирланади. Юқумли касалликлар бўлими биноси, сув минораси ва иситиш қозонхонаси бунёд этилади.
– Ишни жадал бошлаб юбордик, – дейди «Ҳамкортранс барака» МЧЖ раиси Ҳотамжон Низомов. – Барча объектларни Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами кунига фойдаланишга топширамиз. Шунингдек, бино теварак-атрофида гулзорлар барпо этилади. Шифохонанинг ташқи ва ички кўриниши замон талаблари даражасида бўлади.
манбаа: auz.uz