Андижон вилоятида 2020 йилнинг ноябрь-декабрь «Ёшлар ойлиги» доирасида 30 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, 35 минг нафардан зиёд ёшлар қамраб олинди. Жараёнда олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида “Breyn ring”, вилоят ҳокимининг кубоги учун «Қувноқлар ва зукколар», уюшмаган ёшлар ўртасида “Cyber sport”, “Arm restling” спорт мусобақалари, ёш дизайнер, стилист ва визажистлар ўртасида “Fashion & beauty fest” лойиҳаси танловлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимининг диплом ва қимматбаҳо мукофотлари билан тақдирланди.
Бугун Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятимиз ёшларининг вакиллари иштирокида тантанали кеча ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Тантанали кеча давомида шоу-концерт дастуридан ўрин олган шўх куй-ва қўшиқлар барчани даврага чорлади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Андижон вилоятида ёшлар 1 млн 56 минг 929 нафарни ташкил этиб, шундан 593 минг 796 нафарини 18-30 ёшдагилар ташкил қилади.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ