Бош саҳифа / Янгиликлар / ЁШЛАР СИЁСАТИДА ЭЪТИБОРСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЁШЛАР СИЁСАТИДА ЭЪТИБОРСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ...

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йилга «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкам йили» номини бериш таклифи киритилган эди. Ушбу таклиф асносида юрт келажаги бўлган ўғил-қизларга эътибор устувор вазифа сифатида белгиланган.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигида “ZOOM” орқали ўтказилган йиғилишда айнан ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди. Унда вилоят ҳоким ҳокимлиги вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимлари, ўринбосарлари ҳамда ёшлар масаласига мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.
Мулоқот давомида вилоят ҳокими ҳудудда Ёшлар сиёсати соҳасида яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Уларга катта имтиёзлар тақдим этилиб, имкониятлар берилаётганлиги муҳим жараён эканлигини таъкидлаб, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳар қандай мутасаддининг эътиборсизлик ва лоқайдликка йўл қўйишга ҳаққи йўқлиги алоҳида таъкидланди.
Вилоятда 41 минг 417 нафар йигит-қиз «Ёшлар дафтари»га киритилиб, уларнинг 37 минг 493 нафарининг бандлиги таъминланган. Кредит, ер ажратиш ҳисобига дафтардан чиқарилди. 3 минг 924 нафар ёшларга кўмак бериб, «Ёшлар дафтари»дан чиқариш чоралари кўрилиши лозим. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашда Асака, Избоскан, Олтинкўл туманларида ижобий ҳолатни кузатиш мумкин. Бироқ Андижон, Балиқчи, Шаҳрихон туманларида бу борада лоқайдлик ва эътиборсизликка йўл қўйилмоқда.
Шунингдек, ҳудуддаги 36 минг 488 нафар 11-синф битирувчиларидан 7 минг 409 нафарининг бандлиги таъминланган. Бу масалада Пахтаобод, Бўстон, Улуғнор, Булоқбоши ва Хонобод шаҳри мутасаддилари етарли иш ташкил этмаганлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунида битирувчиларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга кредит маблағлари ажратиш борасидаги масалаларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 17/07/2021 18:32 Кўрилганлиги: 2018
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 160
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг