Бош саҳифа / Янгиликлар / ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТИ...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТИ...

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларда ватанпарварлик ҳисини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласида жойларда амалга оширилаётган ишлар яна бир бор кўздан кечирилмоқда. Бугун вилоятимизнинг тўртта туманида бўлиб ўтган тадбирлар шу мақсадга йўналтирилган.

Хусусан, Булоқбоши тумани педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежида ташкил қилинган ярмаркада ёшларнинг иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратилди.

-Ҳудудимизда 2603 нафар ишсиз рўйхатга олинган, шундан 1063 нафари ёшлардир, - дейди аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази директори Элмурод Мирзахонов. – Бугунги ярмаркада 67 та ташкилот, корхона, тадбиркорлик субъектлари 329 та вакансия билан иштирок этмоқда.

-Фаолият бошлаганимизга баҳорда икки йил тўлади, - дейди “Garment factory Malika” масъулияти чекланган жамияти раиси Муҳаммадсодиқ Абдураҳимов. – Ҳозирда 25 нафар чевар меҳнат қилади. Яна 45 та иш ўрнимиз бор. Ишбай асосидаги ойлик маошдан ташқари бепул иссиқ овқат, транспорт хизмати билан таъминлаганмиз. Маҳаллий бозордан ташқари Россияга трикотаж кийимлари экспортини йўлга қўйдик. Германияга янги турдаги маҳсулотнинг намунасини юборганмиз. Харидори топилса, ушбу мамлакатга ҳам экспорт қилмоқчимиз.

Ярмарка давомида ёшларга тадбиркорлик масалаларида ҳам маслаҳатлар берилди.


Киритилган вақти: 15/02/2019 14:09 Кўрилганлиги: 3387
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг