Бош саҳифа / Янгиликлар / ШОВ-ШУВГА КУНИНГ ҚОЛСА...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ШОВ-ШУВГА КУНИНГ ҚОЛСА...

Андижон шаҳрида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганини кўрган киши, агар кўнгли тоза инсон бўлса, ҳайратдан ёқасини ушлайди. “Қаранг-а, икки йилнинг ичида шунча ўзгариш!”- дейиши шубҳасиз. Рости уч-тўрт йил йироқларда юрган одам қайтиб келса, шаҳарни танимай қолади. Янги қурилишлару ўзгаришларни бирма-бир санаб рўйхат тузиб чиқмайлик-да, муддаога ўтайлик. Энг гавжум, кези келганда кечасию кундузи ҳаракат тўхтамайдиган, келди-кетди кўп жой – Янги бозор ҳудуди. Бу ерда ҳам ободончилик, бунёдкорлик ишлари авж олиб кетган. Чор тарафдан келадиган харидору савдо аҳлига муносиб бозор қуриш керак, деган гап минг-минглаб кишиларнинг мақсад-муддаоси эди. “Янги бозор” деҳқон бозорини қайта таъмирлаш, қуриш, ҳудудини кенгайтириш хазилакам иш эмас. Андижон шаҳрида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганини кўрган киши, агар кўнгли тоза инсон бўлса, ҳайратдан ёқасини ушлайди. “Қаранг-а, икки йилнинг ичида шунча ўзгариш!”- дейиши шубҳасиз. Рости уч-тўрт йил йироқларда юрган одам қайтиб келса, шаҳарни танимай қолади. Янги қурилишлару ўзгаришларни бирма-бир санаб рўйхат тузиб чиқмайлик-да, муддаога ўтайлик. Энг гавжум, кези келганда кечасию кундузи ҳаракат тўхтамайдиган, келди-кетди кўп жой – Янги бозор ҳудуди. Бу ерда ҳам ободончилик, бунёдкорлик ишлари авж олиб кетган. Чор тарафдан келадиган харидору савдо аҳлига муносиб бозор қуриш керак, деган гап минг-минглаб кишиларнинг мақсад-муддаоси эди. “Янги бозор” деҳқон бозорини қайта таъмирлаш, қуриш, ҳудудини кенгайтириш хазилакам иш эмас. Аввалдан фаолият кўрсатиб келаётган, тадбиркорлик билан шуғулланаётганларнинг дўконлари бузилиши табиий. Шарқона ва миллий меъморчилик анъаналарини ҳисобга олган ҳолда замонавий савдо мажмуалари бош лойиҳа асосида бунёд этилиши шарт. Бу - замон талаби. Хоҳлаймизми-йўқми, кимгадир ёқадими-ёқмайдими, бош мақсад - аҳоли учун қулайлик яратиб, савдо ва харид учун барча шарт-шароитларни йўлга қўйиш керак. Бозорга шоҳ ҳам, гадо ҳам, мезбон ҳам, меҳмон ҳам киради, деган гап бор. Мана шу оддий мантиқни тушуниш зарурати туғилган бир пайтда... “Озодлик” интернет тармоғида бозордан қувилган нончи (иборанинг антиқалигини қаранг) аёллар йўлни тўсди, дея айюҳаннос соладиган кимсалар пайдо бўлди. “Янги бозор” деҳқон бозорида рухсатномасиз нон сотаётган аёлларга ҳудудни тарк этиш учун берилган муҳлат тугагани сабабли 30 апрель куни бозор маъмурияти уларни чиқариб ташлашга жон-жаҳди билан киришган эмиш. Аёллар Фурқат кўчасини тўсиб олишибди. Ҳой, барака топкур! Янги бозор қаердаю, Фурқат кўчаси қаерда? Бу кўчага бориш учун автобусда камида 6-7 та бекатни босиб ўтиш керак. Шўринг қурғур мухбир Андижон шаҳрида қайси кўча қанақа номланишини ёки қаерда жойлашганлигини билмай туриб, “ўзини таништирмаган бозор маъмурияти вакили”, “нон сотувчи аёллардан бири”, “Озодлик” гаплашган андижонликлардан бири”, “дейди андижонлик савдогар” сингари исму шарифи яширин “суҳбатдошлар”ини гапга солади. Аслида нима бўлган эди? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуаларини қуриш Дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Андижон вилояти ҳокимининг ўша йил 3 апрелда, Андижон шаҳри ҳокимининг 3 майда қарорлари қабул қилинган ва “Янги бозор”да қурилиш ишлари бошланган. 2018 йил 30 апрель куни савдо дўконлари бузилиши хусусида илгари расман огоҳлантирилган тадбиркорларга яна қайта огоҳлантириш берилди. “Қандолат маҳсулотлари” павильонида савдо-сотиқ билан шуғулланувчилар бозор маъмуриятига эътироз билдиришди. Шу куни бозор ҳудудининг “Нигина” савдо маркази биносидаги “Ўзбегим” ошхонасида тадбиркорлар ва ўша павильондаги сотувчилар билан шаҳар ҳокими, ички ишлар бошқармаси бошлиғи учрашув ўтказган. Андижон шаҳрига 13 миллиард сўмлик миқдорида қурилиш инвестицияси киритилаётгани, “Янги бозор”да 400 ўринли енгил йиғма сэндвич панелли павильонлар барпо этилиши зарурлиги хусусида сўз юритилган. Савдо дўконлари бузилаётган тадбиркорларга ўша сэндвич панелли павильонлардан расталар берилиши, ҳозирча эса, қандолат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчиларга шаҳарнинг Мангулик кўчасида вақтинчалик фаолият кўрсатишлари учун жой ажратилганлиги, музлаткичлар ўрнатган ҳолда фаолият юритишлари таклиф қилинган. “Озодлик” ижтимоий тармоғидан тарқатилган, яъни “нончи” (ибора ўзлариники) аёллар Фурқат кўчасини тўсиб олганликлари ҳақидаги хабар нотўғри бўлиб чиқди. Аслида бозор ҳудудидан ташқарида, пиёдалар йўлакларида, аравачаларда тизилиб олиб нон сотаётган шахслар тартибга чақирилган. Оддий санитария-эпидемиология талабларига зид равишда мана шундай савдони йўлга қўйиш, қайта-қайта таъкидлаш зарурки, биз ҳар куни дастурхонимиз тўрига қўйиб эъзозлайдиган неъмат – нонни чанг-ғубор қўнадиган, кечирингу, одамларнинг оёқ остига яқин жойларга қўйиб сотиш ақлга сиғадиган ишми? Халқимиз покизаликни, озодаликни, саришталикни бошига кўтаради. Гап ювса ёки қайноқ сувда чайиб олса, тоза бўлиб қоладиган маҳсулот хусусида эмас, НОН ҳақида кетяпти. “Тирикчилик” дея элнинг юзига оёқ қўйиб бўладими? Мана шу оддий ҳақиқатларни тушунмайдиган кимсалар жазавага тушадилар. Тушунтирмоқчи бўлганларга ёв қараш қиладилар. “Озодлик” деганлари эса, туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр, деганларидай йўқ ердан ғавғо чиқаришга интилади. Инсоф тилашдан ўзга чорамиз йўқ. Иззат ОТАЖОН.

Охирги ўзгариш: 02/05/2018 20:11 Кўрилганлиги: 3662
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг