Бош саҳифа / Янгиликлар / Сўнгги қўнғироқ: ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Сўнгги қўнғироқ: ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда

Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади. Улкан орзу-мақсадлар билан таълим-тарбия қучоғида жам бўлишган ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда.

 Юртимизнинг барча жабҳаларидаги каби вилоятимиз умумтаълим мактабларида ҳам анъанага айланган “Хайр мактаб- салом коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкиллаштирилди.


Марҳамат тумани. 20-умумтаълим мактаби Полвонтош шаҳарчасида жойлашган. Ушбу масканда ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов сўзга чиқиб, битирувчи ёшларига оқ йўл тилади. Ўзларига маъқул бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидлади.

Ҳозирги кунда ушбу мактабда 52 нафар педагог 622 нафар илмга чанқоқ бўлган ўқувчиларга сабоқ бериб келишмоқда. Айни дамда 9-синфни 47 ўқувчидан 9 нафари имтиёзли шаҳодатнома билан мактабни тамомлади. Зуҳра Икромова, Мавлуда Нематова, Ойгул Нўмонова каби истеъдод эгалари бўлган ўқувчилар муносиб тақдирландилар. Ойгулнинг “Аждодлар қалбингизда мангу яшайди” мақоласи Турон ўқув марказининг Республика босқичида биринчи ўринга сазовор бўлгани, “Майсалар эртак айтар” номли илк китоби “Замин зиё” нашриётида чоп этилгани тенгдошлари қалбида ифтихор туйғусини уйғотди.

Қорасув шаҳридаги 19-ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбири қизғин ташкил этилди. Маскур муассасанинг битирувчилари бўлган 26 нафар ўқувчи ЎзЛиДеп Қўрғонтепа туман кенгаши раиси Рустамжон Тўрахонов қутлаб, совғалар топширди.

Пахтаобод туманидаги 4-умумтаълим мактаби ҳам байрамона безатилди. Ўқитувчию ўқувчилар ҳамда ота-оналар ҳаяжони шодликдан осмонда чарх ураётган қалдирғочдек ҳис этаётган битирувчилар нигоҳи ила уйғунлашиб кетди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг вакили З. Кимсанова ёшларнинг келгуси ҳаётларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилади ва юртимиз равнақига ўз хиссаларини қўшадиган ватанпарвар инсонлар бўлиб камол топишларини тилаб, оқ йўл тилади. Ушбу эзгу тилакка қўшилган фахрий устозлар ўқувчиларга Ватанни севиб, ардоқлаб, бугунги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиб, эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаш лозимлигини яна бир бор таъкидладилар. Битирувчиларнинг бир гуруҳи сўз олиб, таълим-тарбия берган устозларига ишончларини оқлашга ваъда бердилар.

Ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларни рақсга чорлади. Мактаб узра янграган “Сўнги қўнғироқ” дилларга завқ улашди.

Худди шундай тантана Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

- Мактабни битириш ҳам ёқимли, ҳам изтиробли экан. Коллеж, кейин олий ўқув юртига кириб ўқишни ўйласам қувонаман, 9 йил бирга ўқиган ўртоқларим билан хайрлашиш... сўзларини якунига етказа олмаган Муродбек Раҳмоновнинг ҳаяжонини тушунса бўлади.

- 45 йилдан буён таълим соҳасида ишлайман, -дейди рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Матлуба Мирфайзиева. - Ўқувчиларимнинг ҳар бири қадрдон, уларни соғинаман.

Тантанада ота-оналар, меҳмонлар ўқувчилар битирувчиларни табриклаб, уларга таълим–тарбия берган устозларга миннатдорликларини билдирдилар.

Вилоятимизда 42055 нафар ўқувчи мактабни битирмоқда. Таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш шаҳар ва туман бўлимлари томонидан “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқув йили давомида ўқиш ва иш фаолиятида ўрнак кўрсатган ижодкор педагог ходимлар, аълочи ўқувчилар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига алоҳида эътибор қаратилди.



Охирги ўзгариш: 26/05/2017 12:18 Кўрилганлиги: 7883
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 141
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг