Мафтункор шаҳар узра чарақлаган қуёш уфққа бош қўймоқда. Оқшом эпкинлари байрам қатнашчиларининг кўнгилларига хотиржамлик, файзу тароват бағишлаяпти. Навқирон Хонободнинг қадрдон одамлари, бугунги кун меҳмонлари, хорижлик сайёҳлар, ёшу қарининг қалбида Истиқлол неъматларидан шукроналик туйғуларини жўш урдирган яна бир Байрам якунига етаётир.
Мусаффо осмонида Қуёши порлайдиган юртга ҳамиша байрамлар ярашади. Яхши кунларда хуш кайфиятда кўришгунча хайр!