Бош саҳифа / Янгиликлар / ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда бўлиб, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар, корхоналар, таълим муассасалари фаолияти, муҳим қарорлар ижроси таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ислоҳотлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида ўрганишлар олиб бормоқда. 



Жараёнда вилоят раҳбари Андижон давлат чет тиллар институтида бўлиб, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари билан мулоқоти давомида Президентимиз томонидан ушбу институтнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Устозларнинг таълим жараёнларини юқори савияда ташкил этиш борасидаги таклиф ва тавсияларига муносабат билдирди. Институтда ёшларга таълим бериш жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.



 Институт халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities каби) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаси ва дастурлари асосида индивидуал таълим траекторияларига асосланади.



Эслатма: Қарор лойиҳа бўйича аввал хабар берган эдик.



Киритилган вақти: 07/12/2021 19:24 Кўрилганлиги: 2089
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 194
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг