Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фарғона водийсига йўл олган «Тарғибот поезди» Андижон вилоятига етиб келди.
«Фидойингиз бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» шиори остидаги тадбирлар доирасида уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқотлар, мунозара ва мушоиралар, хайрия акциялари ўтказилиши кўзда тутилмоқда.