Бош саҳифа / Янгиликлар / ТАРҒИБОТГА ЭЪТИБОР
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ТАРҒИБОТГА ЭЪТИБОР

Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш   бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ижросига бағишланган  семинар бўлиб ўтди.

Вилоятимизда ахборот-кутубхона марказларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, замон талабларига мослаштириш, китоб тарғиботи ва савдосига доир муаммоларни бартараф этиш семинарнинг бош мавзуси бўлди.

Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи   Абдуғулом Султонов, вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Гулнора Исмоиловалар соҳага доир янгиликлар, долзарб масалаларда сўз юритдилар.            Иштирокчилар ўз йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.

Йиғилиш якунида Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг    бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти асосида "Холис" газетаси таҳририяти томонидан ўтказилган танловда фаол иштирок этган ижодкорларга совғалар топширилди.

Э. АБДУЛБОҚИЕВ.


Киритилган вақти: 22/11/2018 12:36 Кўрилганлиги: 3455
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг