Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

#ТАЪЗИЯ

ТАЪЗИЯ

Бугун, 10 декабрь куни Андижон фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом 82 ёшида вафот этди.

Тўлан Низом 1938 йилда Андижон вилоятининг Бўз (Бўстон) туманининг Бешгул қишлоғида туғилганди. 1965 йилда Андижон педагогика институтини тамомлаган.
1970 йилда шоирнинг "Сенинг эртакларинг" номли илк шеърий  тўплами нашрдан чиқарилган. Шоирнинг 1982 йилда Ифтиҳор, 1988 йилда Ой қизлар, 1993 йилда Муқаддас руҳ ва Ватан туйғуси каби қатор тўпламлари халқимизга манзур бўлган.
Тўлан Низомнинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Ўзбекистон гуллади чаман-чаман,
Ойдай юзи кулади чаман-чаман.
Тўлан Низом қалби юрт била обод,
Ундан илҳом қолади чаман-чаман.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Охирги ўзгариш: 10/12/2020 15:17 Кўрилганлиги: 1990
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 115
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг