Бош саҳифа / Янгиликлар / ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Андижон шаҳридаги "Тошкент премиум" тантаналар саройида вилоятимиз тиббиёт ходимлари шарафига байрам дастурхони ёзилди. Унга тизимда меҳнат қилаётган саломатлик посбонлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар таклиф этилдилар.



Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов инсон учун энг қимматли бойлик саломатликни асрашда соҳа ходимларининг ўрни беқиёслиги, олиб борилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлаш, эл соғлиғини мустаҳкамлаш, фуқароларни ҳаётдан мамнун яшашлари учун барча шароитлар яратиш каби эзгу мақсад мужассам эканлигини таъкидлади.

"Ҳамшира-2018" кўрик-танлови ғолибаси Дилноза Холиқова кўпчилик номидан берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.

Тадбирда касб байрами муносабати билан аҳоли саломатлигини сақлаш борасида кўрсатган фидокорона меҳнатлари учун бир гуруҳ ходимлар "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Маънавият тарғиботчиси сифатида энг кўп китоб жавони ташкил қилган вилоят она ва бола скрининг маркази директори Раънохон Сатторова мукофотланди.


Охирги ўзгариш: 17/11/2018 11:47 Кўрилганлиги: 3580
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг