Бош саҳифа / Янгиликлар / Тўйга тўёна: ИЗБОСКАНЛИКЛАР БАЙРАМНИ БУНЁДКОРЛИК БИЛАН КУТИБ ОЛИШЯПТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Тўйга тўёна: ИЗБОСКАНЛИКЛАР БАЙРАМНИ БУНЁДКОРЛИК БИЛАН КУТИБ ОЛИШЯПТИ

Избоскан туманида «Пойтуғ баркамол қурилиш» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи мажмуанинг Мустақиллик айёми арафасида ишга туширилиши 80 нафар юртдошимиз учун қўшалоқ байрам бўлди. Чунки кўнгилдагидек иш топган кунингиз оилангизга тантанавор кайфият, шодлик, файз-барака киришига шубҳа йўқ.



Тадбиркор Собиржон Абдураҳимов томонидан барпо этилган корхонада турли-туман мураббо, консерва, мевали ва сабзавотли шарбатлар тайёрланади. Умумий қиймати 8 миллиард сўмга яқин лойиҳа таъсисчининг ўз маблағи ҳамда “Асака” банк вилоят филиали кредит ҳисобига ишга туширилди. Хитой технологияси асосида жиҳозланган корхона йилига 30 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга. Масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги бир гектар майдонда сабзавот экинлари етиштиради. Бундан ташқари, вилоятдаги бир қатор фермер хўжаликлари билан маҳсулот харид қилиш юзасидан шартномалар тузиляпти.






— Уйда бекор ўтиргандик, — дейди ишчи Наргиза Ҳакимова. — Янги корхона очилилиши эвазига маҳалламиздан кўплаб хотин-қизлар ишли бўлди. Озода, салқин цехда меҳнат қилишнинг гашти бошқача бўларкан.

Байрам олдидан ҳудуддаги яна бир бунёдкорлик намунаси - “Digital Prime Textile” МЧЖ томонидан бир йилда 12 минг тонна пахтани қайта ишлаб, ип калава маҳсулотларига айлантирувчи лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди. Лойиҳани ишга тушириш учун 186 миллиард сўм маблағ тўлиқ ўзлаштирилиб, жорий йилда мазкур корхонага 14 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинди. Дастур ҳисобига 23 миллион долларлик маҳслуотни экспорт қилиш имкониятлари яратилди. Асосийси, 300 га яқин ишсиз юртдошларимиз учун меҳнат дафтарчалари очилди.






Урганжи қишлоғида фаолият бошлаган «Худойберди ота клиник шифохонаси» кўп тармоқли тиббиёт маскани замонавий услубда барпо этилиб, қўш қаватли бинода сўнгги андозалардаги тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. Объектни фойдаланишга топшириш учун 3,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Эътиборли жиҳати, бу ерда қишлоқ шифокорлари Жанубий кореялик малакали тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишди.

Тиббиёт масканининг очилиш маросимида кореялик меҳмонлар сентябрь ойида бир гуруҳ ҳамкасблари билан келиб, аҳолини бепул кўрикдан ўтказишга ваъда бердилар.

Янги объектларни фойдаланишга топширишда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди ҳамда барчани байрам билан самимий қутлади.


Киритилган вақти: 29/08/2018 18:23 Кўрилганлиги: 3341
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг