Тунлари ҳам кундузлардай чароғон, сокин ва фаровон юртим - Андижон! Сенинг бағрингда ўзимни хотиржам, бахтли ва саодатли ҳис этаман. Агар йироқ кетсам, куйлаётган фаввораларингу инжу сочилгандай ёруғ кўчаларингни соғинаман. ... соғинавераман.
Дунёнинг энг баланд миноралари ҳам сенинг гумбаз тоқли биноларинг, савлат тўкиб турган қадим масжиду мадрасаларинг олдида нурсиздай туюлади. Бунчалар қалбимга яқинсан, бунчалар гўзал ва кўркамсан жонажоним, Андижоним!