Ҳар йили республикамизда декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам вилоятимизда ушбу санани кенг нишонлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларини меҳнатларини алоҳида тақдирлаш мақсадида 2018 йилнинг 9 декабрь куни вилоят ҳокими соврини учун катта “Улоқ-кўпкари” ташкил этилмоқда.
Абжир чавандозларнинг ўзига хос синов майдонига айланган ушбу миллий ўйинимиз Улуғнор туманининг “Оқ олтин” қишлоғидаги “Обод” МФЙ ҳудудида бўлиб ўтади ва эрталаб соат 09.00 да бошланиши режалаштирилган. Вилоятимиздаги чавандоз полвонларни ҳамда барча улоқ ишқибозларию меҳмонларни ушбу байрамга таклиф этиб қоламиз.
Манзил: Улуғнор тумани “Оқ олтин” қишлоғи “Обод” МФЙ ҳудудида. 2018 йил 9 декабрь соат 09.00 да. (Улуғнор тумани марказидан Ёзёвон йўналишида чап томонда жойлашган. )
Вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати бўлими