Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари сўзининг бошида барчани Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан муборакбод этди.
Йиғилишда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, қўшимча манбалар топиш ҳисобидан иш ўринлари ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.