Айни вақтда “Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи”да Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўзбек спорти тарихида илк маротаба ташкил этилган “Миллий спорт мукофоти – 2018” нинг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.
Маросимда турли номинация эгалари спортга қўшган ҳиссалари учунтақдирланмоқдалар. Қувонарлиси ушбу тантанада Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида Миллий олимпия қўмитасининг мукофоти билан тақдирланди.