Вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган дастлабки маданий-кўнгилочар ҳайвонот боғи кенгайиб бораётган Андижон шаҳрининг Хўжаобод тумани билан туташган Хидирша массивида қад ростлади.
Беш гектар майдонда ҳақиқий эртакнамо маскан барпо этилдики, у билан танишиш нафақат болажонлар, балки катта ёшдагилар учун ҳам мароқли бўлади.
Ҳайвонот боғининг юқори қисмини аттракционлар эгаллайди. Салқин ичимликлар ва музқаймоқ кафеси, автодром, батут мажмуаси, дорбозлар майдони жойлашган. Мини-поезд ва мини-автомобилларда бутун ҳудудни айланиб чиқиш мумкин.
-Лойиҳа қиймати 12 миллиард сўмни ташкил қилади. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов келажак авлод вакиллари учун яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритди.Шу куни кам таъминланган оила фарзандлари, болалар шаҳарчасида тарбияланаётганлардан жами 700 нафар кичкинтой ҳайвонот боғининг биринчи меҳмонлари бўлдилар.