Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бадиий гимнастика бўйича 2004-2014 йилда туғилган қизлар ўртасида «Водий маликалари» очиқ турнири бўлиб ўтди.
Унда мураббий Зарнигор Сирожидинова бошчилигидаги 9 нафар спортчи қизларимиз вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг бажарган машқлари, хатти-ҳаракатларининг мусиқага уйғунлигини, индивидуал ва жамоавий иштирокини баҳолаб борди. Мусобақа натижаларига кўра, гимнастикачи қизларимиздан уч нафари биринчи, беш нафари иккинчи ва бир нафари учинчи ўринларни эгалладилар.
Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон гимнастика федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Суратларда: мураббий Зарнигор Сирожидинова шогирдлари билан.