Вилоятимизда Янги йил байрамини ҳар доимдагидан ўзгача тарзда кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шаҳарнинг қай гўшасида бўлманг, безатилган арчалар, чор атрофдаги ранг баранг чироқлар беихтиёр қалбингизга илиқлик ва байрамона кайфият улашади.

Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида Андижон шаҳрининг сергавжум ҳудудларида анъанавийқишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади.
Унда 50 турдан зиёд чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалик ҳамдақандолатчилик маҳсулотлар бозордаги одатий нархлардан нисбатан арзон бўлиб, асосан, пластик карточкалар орқали сотилмоқда.
Ҳар бир ярмарка ҳудудига ўрнатилган, ҳашаматли, ранго ранг безатилган арчалар, улар атрофида санъаткорлар ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида ташкил этилаётган концерт дастурлари аҳолининг, айниқса, болажонларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.
Ярмаркаларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, аҳоли вакилларини байрам билан қизғин табриклади.
Manba:auz.uz