Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳрида Бобур номли вилоят драма театри олдидаги фаввора ёнида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан биринчи бепул кутубхона пайдо бўлган эди. Бугун эса ҳудди шу манзилда барча қулайликларга эга, замон талабларига мос янгикўринишдаги бепул wi-fi зонали электрон кутубхона ташкил этилди.
Бу кутубхонанинг оддий кутубхоналардан фарқи шундаки, унда сиз ўқимоқчи бўлган ҳар қандай китобингизни бепул wi-fi орқали тармоққа уланиб, бемалол топиб ўқишингиз мумкин.
Мақсад - аҳолини китоб ўқишга қизиқтириш, қолаверса, ўз ўқувчисини кутиб ётган асарлардан бошқаларни ҳам баҳраманд қилиш, зиё улашишдир.
Ҳозирда, Андижон шаҳрининг белгиланган манзилларига бу каби бепул wi-fi зонали электрон кутубхоналарнинг 12 таси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.