Бош саҳифа / Янгиликлар / Янги корхона ўз фаолиятини бошлади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Янги корхона ўз фаолиятини бошлади

Пахтаобод туманида яна бир янги корхона фаолиятини бошлади

Пахтаобод туманидаги "Ideal Madaniyat" МЧЖ томонидан “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш” корхонасининг фаолияти йўлга қўйилди. 

Янги корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, Янги йил байрами арафасида вилоятимиз ҳудудларида кўплаб ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилганлигига эътиборни қаратди. Бугунги синовли кунларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринларини яратиш алоҳида аҳамият касб этади. Бунинг замирида аҳолимизни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи мужассам эканлигини таъкидлади. 



Жараёнда кенг жамоатчилик вакиллари корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Тадбиркор Хайрулло Зокиров томонидан мазкур корхонани бунёд этиш ва жиҳозлашга 11 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Замонавий тўқув, тикув дастгоҳларида йилига 1 миллион дона, яъни 5,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Асоийси корхонада Сой бўйи ҳамда ҳудуддаги маҳалларнинг 100 дан ортиқ хотин-қизлари доимий, даромадли иш билан таъминланди.



Пахтаобод туманида 2020 йил давомида "OLTIN MATO GROUP" МЧЖ корхонаси томонидан 7.8 млн доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилиш хисобига калава ип махсулотлари ишлаб чиқарилмяпти. Ҳозирда замонавий дастгохларни 450 нафар опа-сингилларимиз моҳирона бошқаришмоқда.

Шунингдек, "THE BEST TEX", “Ғиёс Халид”, "Голд хим мистер", “Муаззам Жавохир”, “Сабохон текстил” каби масъулияти чекланган жамиятларининг фаолияти йўлга қўйилди.



Натижада ўтган йили умумий қиймати 110 миллиард 810 миллион сўмлик трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7 та саноат корхонаси ишга туширилди. Ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ва ошириш хисобига 1 минг 330 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Киритилган вақти: 05/01/2021 16:07 Кўрилганлиги: 2603
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг