Бош саҳифа / Янгиликлар / ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЧИНАКАМ СОВҒА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЧИНАКАМ СОВҒА

Янги ўқув йили Избоскан туманининг Чувама қишлоғидаги «Чўртанлиқ» маҳалласида яшовчи ёшларга чексиз қувонч олиб келди. Энди улар барча шароитларга эга, замонавий усулда барпо этилган янги 49-умумтаълим мактабида таҳсил оладилар.



Мактаб биноси Омадбек Йўлдашев бошчилигидаги «Билл XXI» МЧЖ қурувчилари томонидан қисқа фурсатда бунёд этилди. 3 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланган 216 ўринли 2 қаватли муассасада ўқув жараёни икки сменада ташкил этилди.

Таълим муассасасининг очилиш маросимида туман ҳокимилиги, туман халқ таълими бошқармаси вакиллари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари қатнашиб, бугунги кунда юртимизда ёш авлоднинг баркамол улғайиши, билим олиши ва соғлом вояга етиши учун яратилган имкониятлар, ёшларимиз эришаётган ютуқлар ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар хусусида тўхталдилар.

Очилиш маросимида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш қилинди.







- Авваллари ҳудудимиз болалари узоқ масофани босиб, қўшни тумандагимактабларга қатнарди, – дейди мактаб директори Азаматжон Ҳасанов.– Ота-оналарнинг мурожаатлари туфайли шу ҳудудда таълим муассасаси учун янги бино қурилди. Бу эса, янги ўқув йилига чинакам совға бўлди.

Тадбир доирасида 1-синфга қадам қўйган 39 нафар ўқувчига зарур ўқув қуроллари ва дарсликлар жамланган «Президент совғаси» топширилди. Шундан сўнг барча таълим муассасаларида бўлгани кабиушбу даргоҳда ҳамянги ўқув йили «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остидаги «Мустақиллик дарслари» билан бошланди.










Киритилган вақти: 05/09/2018 17:26 Кўрилганлиги: 3734
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг