Бош саҳифа / Янгиликлар / Янгиланаётган Хонобод!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Янгиланаётган Хонобод!

Ўзбекистон Швейцарияси номини олган, туристик ва экологик тоза ҳудуд ҳисобланган Хонобод қўшни Қирғизистон Республикаси билан 12.6 км чегарадош ҳисобланади.

 Шаҳарда бугунги кунда 41.600 дан зиёд, 10 дан ортиқ миллатлар вакиллари аҳил оила бўлиб яшашмоқда. Хонобод шаҳри 1972 йили 3 майда ташкил топган. Шаҳарни тарихида раҳматлик Солижон Меҳмоновни муносиб ўрни бор. Хонободни Хонобод қилган, яшил шаҳарчага айлантирган ҳам аслида Солижон Меҳмоновдир.
2009-2017 йиллар давомида Хонобод ҳудди тушкунликга тушиб қолган инсонни эслатар эди. Чунки ҳудуд ёпиқ шаҳарга айлантирилган, шаҳарга кириш-чиқиш махсус чегара хизмати орқали амалга оширилар эди. Саноат корхоналарини фаолиятини кескин сусайиши, ишлаб-чиқариш корхоналарини камайиши эвазига ўша йиллари шаҳар аҳолиси тенг баробарга камайиб кетган, шаҳар ўз жилосини йўқотиб, сўлиб қолгандек эди гўё.
2017 йилнинг 2 июнида Хонободга юртбошимиз, муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг, Хонобод янгидан дунёга келди, Хонободда ҳақиқий “Юксалиш” даври бошланди. Махсус постлар олиниб, шаҳар очиқ, эко-туристик шаҳарга айлантирилди. Шаҳарда саноат зонаси ташкил этилди. Шаҳар марказида кенг тармоқли, замонавий савдо мажмуаси қурилди. 20 йил қурилиши тўхтаб қолган қолган сиҳатгоҳ 200 ўринли 5 юлдузли сиҳатгоҳга айлантирилди, ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналари, қўшма корхоналар ишга туширилди.
Хонобод тоза ҳавоси, табиий тоза ичимлик суви, Фозилмон ота зиёратгоҳидаги табиий шифобахш булоқ суви билан ҳам машҳурдир. Шаҳарнинг хос хусусиятларидан бири шаҳарда умуман чекиш тақиқланади. Шаҳар кўчалари ва хиёбонлари тўлиқ камера-кузатуви остига олинган. Бир сўз билан айтганда шаҳарда осойишталик кафолатланган. Шаҳарда 50 турдаги 1 млнга яқин манзарали дарахтлар бор.
Бугун шаҳарда ўтган йилларда ташландиқ ҳолга келиб қолган вилоят ташкилот ва корхоналарининг 15 дан ортиқ оромгоҳлари қайтадан иш бошлаган. 20 дан ортиқ меҳмона-уйлар рўйхатдан ўтган. Фермерлар учун ҳам алоҳида сиҳатгоҳ фаолият олиб бормоқда.
Хонтоғ бағрида ташкил этилган 1000дан зиёд дала ҳовлиларимиз бугун вилоят аҳли ва меҳмонларини кутиб олиш учун шай ҳолга келтирилди. Эртага ўша дув-дув гап бўлган дала ҳовлиларимизда уй тўйлари бўлади, келинг, бир пиёла чойимиз бор.
Бир сўз билан айтганда меҳмондўст, маданиятли, меҳнаткаш, тадбиркор Хонободликлар бугунги кунидан, ҳаётидан рози. Янгиланаётган Хонобод, мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихига ўзининг янги “Юксалиш” даврини шараф билан муҳрлаб бораяпти.
Яхшиси, минг бор гапиргандан, бир бор кўрган яхши, келинг, кўринг, меҳмонимиз бўлинг!
Республикамиз халқини, дунё аҳлини курорт шаҳар Хонободимизга-меҳмонободимизга хуш келибсиз деймиз!

Андижон вилоят ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг!
------------


Охирги ўзгариш: 05/10/2019 10:45 Кўрилганлиги: 3067
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг